Жамият | 19:00 / 20.08.2024
1764
1 дақиқада ўқилади
Реклама

ТСМРИ ва Марказий Банк алоқалари янги истиқболлар сари одимламоқда

Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Фото: ТСМРИ

Жорий йилнинг 23 июль куни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти (ТСМРИ) ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик меморандумини имзолашдан кўзланган асосий мақсад, академик муҳит ва банк регулятори томонидан тақдим этилган молия сектори ўртасидаги алоқаларни йўлга қўйиш ва ўзаро интеграцияни мустаҳкамлашдан иборат.

Ушбу ҳамкорлик яқин келажакда иқтисодиёт ва молия, инвестиция, ахборот технологиялари, молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари, банк рискларини суғурталаш соҳаларида билим ва тадқиқотлар алмашинуви учун янги жабҳаларни очади. Бундай яқин ҳамкорлик, шубҳасиз, ТСМРИ талабаларининг билимларини амалий жиҳатдан мустаҳкамлашга ҳамда банк сектори ва молия соҳасидаги замонавий тенденцияларни чуқурроқ тушунишга ёрдам беради.

Шунингдек, меморандум доирасида қўшма илмий лойиҳалар, талабаларнинг амалиёт ўташлари ҳамда банк ходимларининг касбий ривожланишини ошириш дастурларини амалга ошириш ҳам режалаштирилган.

Реклама

Мавзуга оид