Жамият | 19:56 / 20.08.2024
33878
3 дақиқада ўқилади

Яқинроқ ва ёрқинроқ: Суперой ҳодисаси – дунё фотографлари нигоҳида

19 август куни Ой Ерга максимал яқинлашиб, оддий тўлин ойдан 14 фоиз каттароқ ва 30 фоиз ёрқинроқ кўринди. Ажойиб астрономик ҳодиса вақтида суперой билан уйғунлашган бинолар фотожамланмасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

19 август куни Ўзбекистон вақти билан 23:26 да астрономик ҳодиса – Суперой ва Мовий Ой ҳодисалари кузатилди.

Камдан кам учрайдиган бундай ҳодиса келаси сафар 2037 йилда бўлиши мумкин. Суперой 3 кун давомида, якшанба куни кечки пайтдан чоршанба тунги вақтгача тўлиқ кўринишда намоён бўлади.

Айнан, 19 август тун вақтида эса Ой Ерга максимал яқинлашди ва у оддий тўлин ойдан 14 фоиз каттароқ ва 30 фоиз ёрқинроқ бўлди.

Биринчи “Супер-ой” атамаси 1979 йилда астролог Ричард Нолл томонидан ишлатилган. Унинг мовий аталишини эса рангга алоқаси йўқ, “Мовий ой” – мавсумнинг учинчи тўлин ойига берилган ном.

Йил давомида ерга энг яқин ва ёрқинроқ кўринадиган сайёрамизнинг табиий йўлдоши биринчилардан бўлиб фотографларнинг эътиборини тортади. Kun.uz баҳайбат Ой билан “уйғунлашган” суратлар коллекциясини тақдим этади.

Kun.uz фотомухбирининг объективида – Тошкент рамзларидан бири телеминора ва суперой

Тошкент телеминораси узра суперой. Фото: Муҳаммаджон Ғаниев / Kun.uz
Тошкентдаги чархпалак ва суперой. Фото: Муҳаммаджон Ғаниев / Kun.uz
Истанбулдаги машҳур Ғалата минораси ва Суперой. Фото: Anadolu Agency
Истанбулдаги машҳур Ғалата минораси ва Суперой. Фото: Anadolu Agency
Қуббатус-Саҳро гумбази ва Суперой. Ал-Ақсо мажмуаси, Қуддус.
Рио де Жанейродаги тоққа олиб чиқувчи дор йўли кабинкалари ва Суперой.
Афина жанубидаги қадимги Посейдон ибодатхонаси қолдиқлари орқасидан кўтарилаётган Супер мовий ой.
Даниянинг Копенгаген шаҳри устидаги Суперой ва унинг қаршисида парвоз қилаётган самолёт. Фото: Томас Трасдал / AFP
Испаниянинг Аркос де ла Фронтера шаҳрида узра кўтарилаётган Суперой. Фото: Хорхе Герреро / AFP
Супер Мовий Ой Виржиния штатининг Арлингтон шаҳридаги жойлашган АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ёдгорлиги узра кўтарилмоқда.
Фото: Ж. Девид Аке / Getty Images
Париждаги Эйфел минорасидаги прожектор нурлари йўлидаги Суперой. Фото: Кристиан Хартманн / Reuters
Эйфел минораси ортидан кўтарилаётгандек Суперой. Фото: Муҳаммад Бадра / EPA
Остин шаҳри осмонўпар бинолари ортидан кўтарилаётган Суперой, Техас АҚШ.
Фото: Сара Диггинс / American Statesman.
Остин шаҳри осмонўпар бинолари ортидан кўтарилаётган Суперой, Техас АҚШ.
Фото: Сара Диггинс / American Statesman.
Сидней осмонида тасвирга туширилган Супер мовий ой. Фото: Саид Хон / AFP

Мавзуга оид