Жаҳон | 10:37 / 21.08.2024
2795
2 дақиқада ўқилади

Bloomberg: Яшин Германияда сиёсий бошпана олишдан бош тортди

Иля Яшин Европа расмийлари орасида Путин тарафдорларига қарши санкцияларни кенгайтириш учун лоббичилик қилади. «Санкциялар остида бор-йўғи 2000 киши бор, лекин 20 минг киши керак», деди у Bloomberg’га.

Фото: Maryam Majd/Getty Images

Россия ва Ғарб ўртасидаги маҳбуслар алмашинуви доирасида озод этилган россиялик мухолифатчи ва собиқ сиёсий маҳбус Иля Яшин Германиядан сиёсий бошпана олиш таклифини рад этганини айтди. Сиёсатчи 20 август, сешанба куни Bloomberg агентлигига интервю берди. 

Яшиннинг сўзларига кўра, бошпана олишга рози бўлиш унинг Россияга қайтиб кела олмаслигини билдиради. Германия Ички ишлар вазирлиги изоҳ беришдан бош тортди. 

Санкциялар рўйхатини кенгайтириш учун лоббичилик қилади

Агентликнинг таъкидлашича, мухолифатчи Германияда яшаш учун рухсат сўраган ва Европа расмийлари орасида Россия президенти Владимир Путин режимига алоқадор шахсларга нисбатан санкцияларни кенгайтириш учун лоббичилик қилмоқчи. «Фақат 2000 киши санкция остида, лекин 20 минг бўлиши керак», - деди Яшин.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, у алмашишга тайёргарлик кўриш учун Москвадаги тергов изоляторига ўтказилганда, Конституция қоидаларига асосланиб, Россияда қолишни талаб қилиб, ариза ёзган. Баёнотга эътибор берилмади ва у ишга илова қилинган муддати ўтган Россия паспорти билан самолётга олиб борилган.

«Алмаштириш куни ёнимга бир неча махсус кучлар вакили келди ва улар мени гўшт каби жойлаб, боғлаб, жўнатишларини англадим», деди у. «Улар менга: «Агар сиз (Россия Федерациясига) қайтсангиз, бошқа сиёсий маҳбуслар ҳеч қачон озод этилмайди. Агар қайтиб келсангиз, алмашинув бўлмайди», деди», — дея қўшимча қилди сиёсатчи. 

Мавзуга оид