Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳмуд Аббос Ғазога ташриф буюришдан мақсад нима эканини айтди
Фаластин раҳбари Исроил қўшинларини Фаластин ерларидан олиб чиқиб кетилишига эришмоқчи эканини таъкидлади.
Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг айтишича, Ғазо секторига ташриф буюриш қароридан мақсад Исроил ҳужумларини тўхтатиш ва Исроил қўшинларини Фаластин ерларидан олиб чиқиб кетилишига эришишдир. Бу ҳақда Anadolu ёзди.
Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги хабарига кўра, давлат раҳбари Фаластин Озодлик Ташкилоти (ФОТ) ижроқўмитаси йиғилишида ушбу эксклавга бўлажак ташрифи сабабларини тушунтирган.
Аббоснинг таъкидлашича, айнан Фаластин давлати ва ФОТ бутун Фаластин ҳудудини, жумладан, босиб олинган Ғарбий Соҳил, Қуддус ва Ғазо секторини ягона географик сиёсий бирлик сифатида бошқариш ваколатига эга. ФОТ фаластин халқининг ягона қонуний вакили, деди Аббос.
Йиғилишда Ижроқўмитаси минтақавий ва халқаро сиёсий ҳаракатлар ҳамда Аббоснинг ўз мурожаатида билдирганларини амалга ошириш учун араб ва ислом дунёсини сафарбар қилиш бўйича қадамларни кузатишда давом этиши қайд этилди.
Ижроқўмитаси зудлик билан Фаластин ҳудудларига қайтиш ва уларни қайта тиклаш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш учун халқаро донор ташкилотлар ва ташкилотлар билан мувофиқлаштириш бўйича иш олиб борувчи Фаластин гуруҳлари комиссиясини тузиши таъкидланди.
Шунингдек, ижроқўмитаси Фаластин давлатининг БМТ тўлақонли аъзоси бўлишини таъминлаш учун ҳам амалий чоралар кўради, дейилади хабарда.
Аббос 15 август куни Туркия Буюк Миллат Мажлисида (парламент) сўзлаган нутқида Фаластин маъмуриятининг барча аъзолари билан бирга Ғазо секторига бориш нияти борлигини маълум қилган эди.
«Бизда бошқа ечим қолмади. Шу муносабат билан мен ва Фаластин маъмуриятининг барча аъзолари Ғазога боришга қарор қилдик ва биз буни амалга оширамиз», деди Аббос.
Мавзуга оид
19:43 / 26.05.2025
ҲАМАС АҚШнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш таклифига рози бўлди — Reuters
23:20 / 25.05.2025
Малта июн ойида Фаластин мустақиллигини тан олади
09:03 / 22.05.2025
Ғазо секторига гуманитар ёрдам юкланган ўнлаб юк машиналари етиб келди
17:55 / 21.05.2025