Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон бош вазири Украинада тинчликка қайтишга чақирди
Нарендра Моди Украинага ташрифи чоғида Володимир Зеленский билан «ҳозирги Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш истиқболлари» ҳақида гаплашмоқчи.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Украинага ташрифи олдидан «тинчликка қайтиш»га чақирди. «Биз дўст ва ҳамкор сифатида минтақада тинчлик ва барқарорлик тезроқ қайтишига умид қиламиз», — деб ёзди Моди 21 август, чоршанба куни Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида. 23 август куни Полшага сафаридан сўнг Моди Украинага ташриф буюради.
Ҳиндистон бош вазири, шунингдек, Киевга ташрифни «аввалги суҳбатлар мавзуларини ишлаб чиқиш» учун имконият деб атади. Шу билан бирга, у президент Володимир Зеленский билан «ҳозирги Украина можаросини тинч йўл билан ҳал этиш истиқболлари» ва «Ҳиндистон-Украина дўстлигини чуқурлаштириш» ҳақида гаплашмоқчи», дейилади хабарда.
Ташриф доирасида Украина ва Ҳиндистон ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Бу Модининг 30 йил аввал дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан бери Украинага илк ташрифи.
8-9 июл кунлари Ҳиндистон бош вазири Россияга расмий даражада ташриф буюриб, у ерда Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди.
Ҳиндистон ҳозирча Россиянинг Украинага ҳужумини қоралашдан тийилган ва бунинг ўрнига уришаётган томонларни мулоқотга чақирган. Совуқ уруш давридан бери мамлакат Россия билан яқин муносабатларни сақлаб келмоқда. Шу билан бирга, Ҳиндистон Ғарб билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорликка интилмоқда ва рақобатчи бўлган Хитойга қарши қўллаб-қувватловга эга бўлмоқчи, дея таъкидлайди AFP.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025