Таиланд жунглиларида юз берган авиаҳалокат оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди
Ҳозирда айрим қурбонларнинг жасадлари, шунингдек, самолёт бўлаклари топилган. Ҳалокат нима сабабдан юз берганини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таиланд пойтахти Бангкок жануби-шарқидаги Чаченгсау провинциясида Cessna 208 Caravan енгил моторли самолёти ҳалокатга учради. Самолёт бортида бўлган етти нафар фуқаро ва икки нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган.
Мавжуд маълумотларга кўра, самолёт Бангкок аэропортидан ўзининг мафтункор пляжлари билан танилган Трат провинциясига бориш йўлида ҳалокатга учраган. Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, самолёт бортида тўрт нафар Таиланд ва беш нафар Хитой фуқароси бўлган — уларнинг икки нафари 12 ва 13 ёшда.
Қайд этилишича, ҳозирда айрим қурбонларнинг жасадлари, шунингдек, самолёт бўлаклари топилган. Ҳалокат нима сабабдан юз берганини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маҳаллий аҳоли самолёт қандай қулаганини кўргани ва ерга урилганидан кейин «кучли портлаш» бўлганини айтмоқда.
Айрим нашрларнинг ёзишича, ҳаво кемасининг бортида Кокут оролидаги ҳашаматли курортга ташриф буюрган меҳмонлар бўлган. Одатда улар шахсий самолётда яқин аэропортга қадар етиб олиб, у ердан оролга боришда катерлардан фойдаланади.
Шу билан бирга, Пхукет оролида юз берган кўчки оқибатида яна беш киши ҳалок бўлди. Кўчки дам олувчилар учун мўлжалланган меҳмонхоналар ва квартиралар жойлашган ҳудудга ёпирилган. Ҳарбийлар, полиция ва кўнгиллилар қурбонларни қидириш билан шуғулланмоқда, бироқ кучли шамол бунга халақит беряпти.
Мавзуга оид
14:01 / 15.11.2024
Лавров самолётига хорижда ёнилғи қуйишдан бош тортишаётганидан шикоят қилди
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
12:02 / 02.11.2024
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
11:56 / 02.11.2024