“Бир болага 500 мингдан 1 млнгача” – ўзбекистонликлар мактаб бозорига қандай тайёрланишяпти?
Мактаб бошланишига оз фурсат қолди. Болаларини етаклаган ота-оналар бозорларни тўлдирган. Ўқув қуроллари ва мактаб формасининг савдоси авжида. Kun.uz мухбири Тошкентдаги Бек-барака бозорида бўлиб, харидор ва савдогарларнинг фикрларини ўрганди.
Kun.uz билан суҳбат бўлган аксарият юртдошларимиз бир нафар боланинг кийим-кечаги учун ўртача 800 минг сўмдан 1 млн сўмгача сарфланаётганини, ўқув-қуролларига эса 200-300 минг сўм кетаётганини билдиришди.
Ўқувчилар кийим-кечаги учун нималар оляпсиз? Неча пул сарфлаяпсиз?
“Бир болага 1 млн сўмдан сарфладик. Кофта-юбка, оёқ кийим, сумка, майда-чуйдалар олдик. Хитой, Ўзбекистон маҳсулотларини аралаштириб оляпмиз. Нархлар арзон, бўлади, ўртача”, – дейди оналардан бири.
“Шим, оқ кўйлак олдим, костюм олмадим. Оёқ кийимлар билан бир болага 800 минг сўмлар бўлиб қолди. Асосан ўзимизнинг танишлар бўлгани учун Фарғонадаги ишлаб чиқаришлардан, ўзимиздан олдик”, – дейди мухбир билан суҳбатлашган оталардан бир.
“Оқ кўйлак ва шимлар 60 минг сўмдан, жами 120-140 минг сўм бўлади”, – дейди ўқув қуроллари сотувчи ўқувчилардан бири.
“[Оқ кўйлаклар] 200-300 минг сўм бўляпти, агар 2 талаб олишса, 500 минг сўмга боряпти. Буларнинг ичига оқ кўйлак, камар, шим ва галстук, майка – ҳамма нарса киради. Олдиндан Хитой товарлари кўп сотилиб келган, ҳозир ҳам кўп кетади. Нархлари ўртача, олса бўлади, қимматмас”, – дейди бир сотувчи эркак.
“Ҳозирнинг ўзида 2 нафар фарзандимга 2,5 млн сўм кетди. Мактаб форма, дафтар-китоб – ҳамма нарсасини олдик. Кўпроқ Хитой ёки Туркия маҳсулотларини оламан, ўзимизникини унча олмайман. Четники барибир қиммат, қиммат бўлса ҳам яхшироқ барибир”, – дейди яна бир она.
“2 нафар болага 1-1,5 млн сўмлар кетади, фақат кийим-кечак учун. Ўқув-қуроллари алоҳида. Кийим-кечаклар арзон”, – дейди сотувчи аёл.
Шунингдек, сўровномада ота-оналар ўқув қуролларини қанчага харид қилишаётгани бўйича ҳам гапириб ўтган. Видеонинг тўлиқ шаклини юқоридаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.
Дилшода Шомирзаева тайёрлади.
Мавзуга оид
13:56 / 22.11.2024
Ўзбекистонда ҳар етти ўқувчидан камида биттаси мактабда ўзини хавфсиз ҳис қилмайди, нега?
14:33 / 21.11.2024
Нега ўзбек ота-оналари боласини рус синфларига беради?
20:51 / 18.11.2024
“Қуроллар қанчалик замонавий бўлмасин, миллий ғурурсиз иш битмайди” — мактабларга ҳарбий дарслар нега керак?
09:52 / 15.11.2024