Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда энг машҳур мушук Ларрининг эҳтимолий ўлимига тайёргарлик бошланди
Британия ҳукумати жойлашган Даунинг-стритдаги 10-уйда сичқон тутиш билан шуғулланувчи мушукка эҳтиром кўрсатилади.
Буюк Британия ҳукумати 17 ёшли мушук Ларрининг эҳтимолий вафотига тайёргарликни бошлади. Даунинг-стритда жойлашган идора энг машҳур сичқон овчиси ўлимига тайёргарлик режасини тузди, деб ёзди The Times.
Режа «Ларри Брижс» деб номланган. Одатда қироллик оиласи аъзоларининг дафн маросимлари учун махус кодли ном танланади. Даунинг-стрит шундай анъанага тақлид қилмоқда. Аммо, нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, айни пайтда мушукнинг «соғлиғи жойида».
Расмийлар мушукнинг эҳтимолий ўлимига атаб пресс-релиз тайёрлади, чоп этиш учун фотосуратлар ва ижтимоий тармоқлар учун постни маъқуллади, деди Вазирлар Маҳкамасидаги манбалардан бири. Иккинчиси «Ларри Брижс» режаси «мушук ўлимини бутун дунёга эълон қилиш» учун ишлаб чиқилганлигини тасдиқлади.
Ларри 2011 йилда Дэвид Кэмерон бош вазир бўлганида асраб олинган эди. У Британия ҳукумати жойлашган Даунинг-стритдаги 10-уйда сичқон тутиш билан шуғулланди ва шу вақтдан бери тўртта ҳукумат раҳбарини кўрди: Тереза Мэй, Борис Жонсон, Лиз Трасс ва Риши Сунак.
Ларридан олдин Даунинг-стритдаги энг машҳур сичқон овчиси уч нафар бош вазир - Маргарет Тэтчер, Жон Мейжор ва Тони Блэйр даврида яшаган Ҳамфри исмли мушук эди. У 2006 йилда 18 ёшида вафот этди.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025