Чилонзордаги “Олтин маркази” олдида безорилик содир этганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Марказ автотураргоҳига кирмоқчи бўлган ҳамда автотураргоҳ ходимлари билан можарода иштирок этган Malibu ҳайдовчиси ва унинг танишлари процессуал тартибда ушланган.
Жорий йилнинг 23 август куни Чилонзор туманидаги “Олтин маркази” олдида 1984 йилда туғилган А.Ш. Malibu русумли автомашинада автотураргоҳга кирмоқчи бўлган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, шу вақтда автотураргоҳ назорати ходимлари автотураргоҳда жой йўқлигини маълум қилишган ва автомашинада келган фуқаролар ҳамда назорат бўлими ходимлари ўртасида оғзаки тортишув бошланган.
Шундан сўнг А.Ш. ўзининг танишлари - 1986 йилда туғилган С.Ш., 1982 йилда туғилган Р.Н., 1979 йилда туғилган М.Ш., 1989 йилда туғилган С.М.ни чақирган ва улар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан автотураргоҳ олдида жанжал кўтаришган.
Пойтахт ИИББ маълумотида айтилишича, бу шахслар “Олтин маркази”да қоровул бўлиб ишловчи 1986 йилда туғилган Ғ.И. ва 1981 йилда туғилган А.К.ни урган вақтида, марказ назорат бўлими ходими 1995 йилда туғилган Ж.И. уларнинг безорилик ҳаракатига чек қўйиш мақсадида ажратмоқчи бўлган. Натижада ушбу шахслар ўз фуқаролик бурчини бажараётган Ж.И.ни уриб тан жароҳати етказишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
08:10 / 22.10.2024
Чилонзор метро бекати яқинидаги автобекат модернизация қилинади
08:40 / 21.10.2024
Тошкентда содир бўлган ЙТҲда уч киши жароҳатланди
13:05 / 30.09.2024
Чилонзордаги мактабда ўқувчини урган аёл жаримага тортилди
14:00 / 18.09.2024