Ўзбекистон | 18:55 / 24.08.2024
6770
2 дақиқада ўқилади

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 4 нафар ходими давлат мукофоти олди

Мусулмонлар идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан давлат мукофотлари билан тақдирланди.

24 август куни Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ давлат ва жамлат фаолларини мукофотлашга доир президент фармони эълон қилинди. Мазкур фармон билан бир қатор диний соҳа вакиллари ҳам тақдирланди.

Фармонга кўра, «халқимизнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, жамиятда тинчлик ва тотувлик, ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссалари» учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 3 нафар, Дин ишлари бўйича қўмитанинг 4 нафар ходими давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Хусусан, «Имом Бухорий» ордени билан:

  • Наимов Алишер Абдурашидович — Фарғона вилояти бош имом-хатибининг ўринбосари, Қувасой шаҳар бош имом-хатиби;
  • Усманов Раҳматилла Аҳмадович — Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакили;
  • Элов Жобир Рустамович — Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили.

Бундан ташқари, Дин ишлари бўйича қўмитанинг 4 нафар вакили «Шуҳрат» медали билан тақдирланган:

  • Камбаров Аъзам Муҳаммадали ўғли — Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг Ахборот-таҳлил ва тарғибот ишларини ташкил этиш бошқармаси мутахассиси;
  • Марупов Илҳом Исломович — Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби;
  • Меликўзиев Жаҳонгир Валижонович — Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг Ахборот-таҳлил ва тарғибот ишларини ташкил этиш бошқармаси бош мутахассиси;
  • Хидиров Мирзоҳид Ғайратович — Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси Олмазор тумани бўйича бош мутахассиси.

Мавзуга оид