Жаҳон | 23:11 / 24.08.2024
17928
1 дақиқада ўқилади

NASA фазодан Ерга қайта олмаётган астронавтлар тақдирига ойдинлик киритди

Улар февралгача Ерга қайтмайди. NASA уларни қайтариш учун бошқа кема учиради.

Фото: AFP

NASA агентлиги Халқаро космик станцияни (ХКС) тарк эта олмаётган астронавтлар тўғрисида маълумот берди.

Хабарга кўра, Сунита Уилямс ва Батч Уилмор 2025 йил февралига қадар станцияда қолади.

Астронавтлар станцияга 5 июн куни Boeing компаниясининг янги Starliner космик кемасида етиб борган эди. Улар станцияда бор-йўғи саккиз кун бўлиши кутилганди. Бироқ, кемада жиддий техник муаммолар юзага келди ва бу астронавтларнинг Ерга қайтишини хавфли қилди.

Шанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида NASA маъмури Билл Нелсон астронавтларни олиб қайтиш учун SpaceX кемаси юборилишини эълон қилди. Starliner эса экипажсиз Ерга қайтариладиган бўлди.

Мавзуга оид