Ўзбекистон | 20:32 / 25.08.2024
11133
1 дақиқада ўқилади

Ички ишлар вазири, Олий суд ва Божхона қўмитаси раислари мукофотланди

«Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги президент фармони имзоланди.

Фотоколлаж: Kun.uz

Фармон билан Ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақович - I даражали «Шон-шараф» ордени билан тақдирланди.

Шунингдек, Олий суд раиси Исламов Бахтияр Джахангирович - «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

Шу билан бирга, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси Мавлонов Акмалхужа Юсупович «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

Бундан ташқари, Париж-2024 олимпиадаси бокс турнири иштирокчиси, Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спорт бўлими йўриқчи-спортчиси Турдибекова Ситора Шавкат қизи «Жасорат» медали билан тақдирланди.

Мукофотланган ходимларнинг тўлиқ рўйхати президент веб-сайтида келтирилди.

Мавзуга оид