Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қийноқ оқибатидаги ўлим ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилади
Жиноят Кодексининг қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш билан боғлиқ моддаси янги қисмлар билан тўлдирилади.
«Қийноқларнинг олдини олиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Қонун билан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш оқибатида инсон ўлимига сабаб бўлган ҳолатлар учун жавобгарлик кучайтирилади.
Жумладан, Жиноят Кодексига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ 235-модда (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) янги қисмлар билан тўлдирилади.
Мисол учун, қийноқлар баданга оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Шунингдек, қийноқлар жабрланувчининг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Амалдаги қонунчиликка кўра, қийноққа солиш муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шу билан бирга, қийноққа солиш бир гуруҳ шахслар томонидан, такроран, далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) мақсадида содир этилган бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Лойиҳада таъкидланишича, амалиётда қийноқ оқибатида ўлим ҳолати юз берганда, қўшимча модда билан малакалаш талаб этилмайди.
Мавзуга оид
12:21 / 17.03.2025
Шахсларни ўз розилигисиз фото ва видеога олиш тақиқланиши мумкин. Адлия вазирлиги қонун лойиҳасини муҳокамага чиқарди
19:08 / 12.03.2025
Қамоққа олинмаган гумонланувчиларнинг Ўзбекистондан чет элга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин
10:54 / 06.12.2024
Россияда фарзандини қийноққа солган ўзбекистонлик аёл қамалди
10:59 / 21.08.2024