Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадада ўрмон ёнғинлари оқибатида атмосферага 2,4 млрд тоннадан ортиқ карбонат ангидрид гази чиқди
Халқаро иқлимшунослар жамоасига кўра, ушбу кўрсаткич АҚШ, Ҳиндистон ва Хитойдан ташқари дунёнинг барча давлатлари томонидан атмосферага чиқарилган жами зарарли газлар ҳажмидан кўп.
Халқаро иқлимшунослар жамоаси 2023 йили Канадада юз берган ўрмон ёнғинлари оқибатида атмосферага 2,4 миллиард тоннадан ортиқ карбонат ангидрид гази чиққанини маълум қилди. Бу АҚШ, Ҳиндистон ва Хитойдан ташқари дунёнинг барча давлатлари томонидан чиқарилган жами зарарли газлар ҳажмидан кўп.
«Ўтган йили Канадада кучли ва узоқ давом этган ўрмон ёнғинлари содир бўлиб, еттита катта майдонни эгаллади. Ҳисоб-китобларимизга кўра, ушбу ёнғинлар оқибатида атмосферага 2,4 миллиард тоннадан ортиқ карбонат ангидрид гази чиққан», — дейилади тадқиқотда.
Ушбу хулоса NASA Реактив ҳаракат лабораторияси илмий ходими Брендан Бирн томонидан 2023 йил май-сентябрь ойларида Канадада юз берган ёнғинларнинг Terra ва S5P иқлим зондлари орқали тўпланган маълумотлари асосида шакллантирилган.
Олимларнинг ўрганишлари давомида ёнғинлар оқибатида атмосферага 647 миллион тонна углерод атоми келиб тушгани аниқланган — бу 2,4 миллиард тонна карбонат ангидрид газига эквивалентдир. Бунинг натижасида Канада ўрмонлари Россия, Япония, Эрон, Германия, Индонезия, Жанубий Корея ва бошқа ривожланган саноат давлатлари томонидан ҳар йили атмосферага чиқариладиган жами зарарли газлар ҳажмини ортда қолдирган.
Охирги икки йилдан бери Канадада кучли ўрмон ёнғинлари юз бермоқда. 2023 йилнинг ўзида мамлакатдаги барча ўрмон майдонларининг 5 фоизини ёнғинлар эгаллаган бўлиб, 15 миллион гектардан ортиқ ўрмоннинг кули кўкка совурилган. Ёнғинлар 2024 йилда ҳам давом этмоқда, август ўрталарига кўра, 3,4 миллион гектар ўрмон ёниб кетган ва ўн минглаб инсонлар эвакуация қилинган.
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
18:03 / 27.05.2025
Канада парламентининг янги спикери лавозим курсисига мажбуран ўтқазилди
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
00:45 / 22.05.2025