Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мол-мулкнинг ҳақиқий қийматини аниқлашда ягона ёндашув жорий этилади
Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
“Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги қонунга баҳоловчи назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширишларда ва бошқа тадбирларда фақат баҳоловчи ташкилот ҳамда ушбу органлар ўртасида тузилган шартнома асосида эксперт сифатида ҳам иштирок этиши мумкинлигини назарда тутувчи ўзгартириш киритилди.
“Суд экспертизаси тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, камида 3 йил иш стажига эга бўлган суд экспертлари баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларда қўлланган усулларнинг илмий жиҳатдан асосланганлиги нуқтаи назаридан суд экспертизасини ўтказиши мумкин.
Суд экспертининг текширишларни ўтказишда унинг хулосасига нисбатан белгиланган талабларга ва тегишли соҳадаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш бўйича мажбурияти назарда тутилмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид
14:44 / 21.05.2025
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази нима билан шуғулланади?
15:54 / 07.02.2025
Финландия россияликларга кўчмас мулк билан боғлиқ келишувларни тақиқлашга қарор қилди
18:36 / 11.12.2024
Фаолият юритмаётган корхоналар бир йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилади
07:50 / 24.10.2024