Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мустақиллик байрами муносабати билан сентябр ойи пенсияси олдиндан тўлаб берилади
Пенсиялар миқдори 15 фоизга оширилган ҳолатда тўланиши таъминланади. Нақд пул шаклида пенсия олувчиларга эса тўловлар 4 сентябр кунидан бошлаб графикка мувофиқ амалга оширилади.
Мустақиллик байрами муносабати пенсия тўловларини банк картасида олувчи фуқароларнинг сентябр ойи учун пенсия тўловлари 1 сентябр кунига қадар ўтказиб берилади. Бу ҳақда пенсия жамғармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, кекса ёшдаги фуқароларни, пенсия олувчиларни, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда байрамни кўтаринки руҳда кутиб олишларини таъминлаш мақсадида, пенсия тўловларини банк пластик картада олувчи фуқароларнинг 2024 йил сентябр ойи учун пенсия тўловлари 1 сентябр кунига қадар ўтказиб берилади.
Президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ сентябр ойи пенсиялар миқдори 15 фоизга оширилган ҳолатда пенционерларга тўланиши таъминланади.
Нақд пул шаклида пенсия олувчиларга эса тўловлар 4 сентябр кунидан бошлаб Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг фармонига кўра, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилган.
Мавзуга оид
19:51 / 20.02.2025
Ўзбекистонликлар 8 март муносабати билан неча кун дам олади?
16:58 / 19.02.2025
Пенсияни автоматик тайинлашга ўтилмоқда. Асосий саволларга жавоблар
00:23 / 17.02.2025
Март ва августдан ойликлар ва пенсиялар ошиши ҳақидаги миш-миш рад этилди
23:17 / 13.02.2025