Исроил элчиси Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди
Янги элчи 2020-2024 йилларда Исроилнинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Зеҳавит Бен Ҳиллел ўрнига тайинланди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг янги тайинланган элчиси Гидеон Лустигни қабул қилди.
"Исроилнинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Элчиси Гидеон Лустиг жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. – Икки томонлама ҳамкорликнинг қатор йўналишлари, айниқса, илғор технологиялар соҳасида фикр алмашдик. Биз барчанинг фаровонликка эришиши йўлида Яқин Шарқдаги вазиятни тезроқ барқарорлаштиришга чақирамиз. Жаноб Элчига Ўзбекистонда самарали фаолият олиб боришини тилаймиз".
Янги элчи 2020-2024 йилларда Исроилнинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Зеҳавит Бен Ҳиллел ўрнига тайинланди.
Мавзуга оид
12:00
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024
Ливан: Исроилнинг UNIFIL ва Ливан армияси ҳарбийларига ҳужумлари уруш жиноятлари ҳисобланади
17:40 / 08.11.2024
«Маккаби» мухлислари Амстердамда Фаластин байроғини ёқиб, тартибсизлик келтириб чиқаришди ва сўнг таксичилар тақибига учрашди
17:32 / 08.11.2024