Ўзбекистон | 17:52 / 29.08.2024
7603
1 дақиқада ўқилади

Метрога яқин олийгоҳларда дарс қачон бошланиши эълон қилинди

Тирбандликнинг олдини олиш учун Тошкент шаҳридаги 27та олийгоҳда дарс бошланиш соатлари жадвали тузилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳридаги 27та ОТМда дарс бошланиш соатлари рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди. Унга кўра, метрога яқин ОТМларда дарслар 1,5 соатлик фарқ билан 8:00-9:30 оралиғида бошланади. Вазирлик бунинг сабабини метрополитенда йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш билан изоҳлаган.

ОТМларда дарс бошланиш соатлари жадвали

Маълумот учун, 2024/2025 ўқув йилида республика ОТМларида дарслар 9 сентябр кунидан бошланиши эълон қилинди. Олдин бу 4 сентябрга тўғри келар эди.

Мавзуга оид