Ўзбекистон | 07:26 / 29.08.2024
2401
1 дақиқада ўқилади

"Оқила аёл" ҳаракати фаолларни пул мукофоти билан рағбатлантиради

Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари ва "Оқила аёл" аёллар ҳаракати аъзоларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Фото: Kun.uz

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб "Оқила аёл" ҳаракатининг фаол ва ташаббускор иштирокчиларини Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ва "Маърифат" тарғиботчилар жамиятига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ҳар ярим йилда бир марта 1 ЭКИҲ миқдорида рағбатлантирадилар.

Бунда:

  • республика, вилоят ва туман (шаҳар)да фаолият якунлари ярим йилда бир марта Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари йиғилишларида муҳокама қилинади, энг юқори натижаларга эришган фаол ва ташаббускор шахслар аниқланади;
  • республика даражасида 10 киши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва пойтахт даражасида 3 кишидан, туман (шаҳар) даражасида 2 кишидан танланади;
  • маҳаллалар даражасида 300 нафар аёл рағбатлантирилади.

Энг юқори натижаларга эришган фаол аёлларни рағбатлантириш тартиби Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан белгиланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид