Ўзбекистон | 13:10 / 29.08.2024
1089
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ЮНИCЕФ ваколатхонаси янги раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ Болалар жамғармаси ваколатхонаси (ЮНИCЕФ) раҳбари Реҳина Мария Кастижио билан учрашди.

Фото: ТИВ

"ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Реҳина Мария Кастижио хоним билан учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. – Қўшма лойиҳалар сони ва кўлами кенгаймоқда. Дарҳақиқат, ўғил-қизларимиз учун қулай шарт-шароит яратиш мамлакатимиз равнақи ва барқарор ривожланишига қўйилган энг муҳим инвестициядир. Ташқи ишлар вазирлиги ЮНИCЕФнинг Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда болаларимиз учун яхши келажак яратиш йўлида мамлакатимиздаги фаолиятини қўллаб-қувватлашда давом этади".

Никарагуа фуқароси Реҳина Мария Кастижио ушбу лавозимга тайинланишдан аввал ЮНИСEФнинг Хорватия ва Парагвайдаги ваколатхоналари раҳбари лавозимларида ишлаган. 

У 2020–2023 йилларда ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасини бошқарган Мунир Мамедзаде ўрнига тайинланган.

Мавзуга оид