Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия 92 нафар АҚШ фуқаросининг мамлакатга киришини тақиқлади
Яқинда АҚШнинг 400 га яқин россиялик жисмоний ва юридик шахсларга қарши санкцияларига жавобан Россия ташқи ишлар вазирлиги ўнлаб америкалик журналистлар, бизнесменлар, сиёсатчилар ва ҳарбий хизматчиларнинг мамлакатга киришини тақиқлади.
АҚШ 400 нафар россиялик шахс ва Россияга алоқадор компанияларга қарши санкциялар киритганидан бир неча кун ўтиб, Москва 92 АҚШ фуқаросининг Россияга киришини тақиқлаб, жавоб чораларини эълон қилди. Исмлар рўйхатини 28 август, чоршанба куни Россия ташқи ишлар вазирлиги очиқлади.
Идора санкцияларни АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг, Россия ТИВ маълумотларига кўра, Москва «стратегик мағлубиятига» қаратилган курсига муносабат сифатида изоҳлади. Смоленская майдонидагилар «бутун қатъият ва изчиллик билан» санкциялар рўйхатини кенгайтиришни давом эттиришга ваъда берди.
Рўйхатда - журналистлар, тадбиркорлар, сиёсатчилар ва ҳарбийлар
Хусусан, The Wall Street Journal бош муҳаррири Эмма Такер ва унинг ўринбосари Чарлз Форрел, The New York Times журналистлари Пол Сонн ва Марк Сантора, The Washington Post газетаси журналисти Девид Дэвид ҳамда бошқа ОАВ вакиллари рўйхатга киритилган.
Бундан ташқари, унинг таркибига АҚШ Космик тизимлари қўмондонлиги раҳбари Филип Гаррант, Anduril Industries мудофаа технологиялари компанияси асосчиси Палмер Лаки, АҚШ молия вазирининг терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича ўринбосари Анна Моррис, Давлат департаменти матбуот хизмати вакили Даниел Сайзек, Стэнфорд университети ўқитувчиси Филипп Зеликов ва Аризона штати округ прокурори ўринбосари Уилям Войт кирди.
Қўшма Штатлар 23 август куни Москвага санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам берган ва уни Украинага қарши урушда фойдаланадиган товар ва хизматлар билан таъминлаган 400 га яқин шахс ва ташкилотга қарши санкциялар киритди. Бошқалар қаторида Россия мудофаа вазири Андрей Белоусовнинг ўғли ва келини, Москва заргарлик заводи, «Волга-Днепр» авиакомпанияси, AirBridgeCargo, «Норилск Авиа», Магнитогорск темир-пўлат заводи, шунингдек суюлтирилган газ ташувчи кемалар чекловларга дучор бўлган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:00 / 28.05.2025