Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ноқонуний мигрантларни қайтариш учун учинчи давлатлар билан миграция шартномаси тузади
Германия адлия вазири Марко Бушманнинг таъкидлашича, ҳуқуқбузарларни Сурия ва Афғонистонга депортация қилиш бўйича ишларни маҳаллий ҳукуматлар билан ҳамкорликда давом эттириш керак. Ноқонуний мигрантларни қайтариш учун учинчи давлатлар билан қўшимча миграция шартномалари тузиш кўзда тутилган. Бунда Молдова, Қирғизистон, Ўзбекистон, Кения ва Филиппин тилга олинган.
Золинген шаҳрида уч кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳужум ортидан Германия федерал ҳукумати хавфсизлик пакетини келишиб олди. У чиқариб юборилиши кутилаётган қочқинлар учун тўловларни тўхтатиш, пичоқларга нисбатан тақиқни кенгайтириш, хавфсизлик кучларига қўшимча ваколатлар бериш ва бошқа чораларни ўз ичига олади. Бу ҳақда Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезер ва адлия вазири Марко Бушман 29 август, пайшанба куни бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Ноқонуний қочқинлар кетишга мажбур бўлади
Аввалроқ Европа Иттифоқининг бошқа давлатида рўйхатдан ўтган қочқинлар ижтимоий имтиёзлардан маҳрум бўлиши керак, деди Фезер. Бушман қўшимча қилганидек, бу ноқонуний муҳожирларга босим ўтказиш, уларни ҳокимиятга мурожаат қилишга ёки ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга мажбурлаш мақсадида қилинмоқда.
Бундан ташқари, Бушманнинг фикрича, қурол ишлатган қочқинларни чиқариб юборишни соддалаштириш керак. Адлия вазири, шунингдек, «узрли сабабларсиз» ватанига қайтган қонуний қочқинлар, масалан, таътилда, Германияда ҳимояланиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлишлари кераклигини айтди. Қайд этилишича, бу Украинадан келган қочқинларга тааллуқли эмас.
Бушманнинг таъкидлашича, ҳуқуқбузарларни Сурия ва Афғонистонга депортация қилиш бўйича ишларни маҳаллий ҳукуматлар билан ҳамкорликда давом эттириш керак. Шунингдек, ноқонуний мигрантларни қайтариш учун учинчи давлатлар билан қўшимча миграция шартномалари тузиш кўзда тутилган. Ҳужжатда Молдова, Қирғизистон, Ўзбекистон, Кения ва Филиппин тилга олинади.
Полиция масофадан ишлайдиган электрошокерлар билан қуролланади
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари кўпроқ ҳуқуқларга эга бўлади. Масалан, улар жиноятда гумон қилинаётган ёки қидирувда бўлган шахсларни аниқлашга ёрдам бериш учун юзни таниб олишда интернет маълумотларини биометрик тарзда мослаштира олади. Полицияни масофадан ишлайдиган электрошокерлар билан жиҳозлаш режалаштирилган.
Пичоқ олиб юришни тақиқлаш
Пичоқлар бўйича, келажакда «айрим пичоқларга умумий тақиқ» киритилиши керак, деди Фезер. Бундан ташқари, оммавий байрамлар, спорт ва шунга ўхшаш оммавий тадбирларда пичоқ олиб юришни тўлиқ тақиқлаш режалаштирилган. «Келажакда поездлар ва бошқа узоқ масофали транспорт воситаларида пичоқ олиб юришни ҳам умумий тақиқлаш шарт», - деди вазир. Федерал ерларга жамоат транспортида пичоқ олиб юришни тўлиқ тақиқлаш имкониятини бериш лозим.
Таклиф этилаётган чора-тадбирлар пакетини сентябр ойи бошида федерал ерлар ва мухолиф партиялар вакиллари билан муҳокама қилиш режалаштирилган. Шундан сўнг Бундестаг ва Бундесратда муҳокама бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
12:02 / 24.02.2025
Трамп Германиядаги сайловларнинг дастлабки натижаларига муносабат билдирди
10:38 / 24.02.2025
Германияда парламент сайловлари. Консервативлар биринчи ўринни эгаллади
10:01 / 24.02.2025
Мерц Германияда ҳукуматни тезроқ шакллантиришга чақирди
09:10 / 24.02.2025