Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда Украина учун қурол ишлаб чиқарадиган Diehl компанияси заводида портлаш содир бўлди
Diehl Defence - қурол-яроғ ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи немис мудофаа компанияси. Компания Украинага етказиб берилаётган IRIS-T зенит-ракета мажмуаларини ишлаб чиқаради.
Германия Тройсдорф шаҳрида жойлашган Diehl Defence мудофаа корхонасида портлаш юз берди. Бу ҳақда қутқарувчилр ва компания вакилига таяниб Bild газетаси маълум қилди.
Ўт ўчирувчилар ёнғин тўғрисида соат 09:32 да сигнал олган. Портлаш оқибатида бинога жиддий зарар етган. Ҳодиса жойида жароҳат олган икки ходим ўзлари мустақил бинони тарк этган — жабрланганлар тиббиёт вертолёти ёрдамида шифохонага етказилган. WDR’нинг ёзишича, бир киши бедарак йўқолган дея ҳисобланмоқда.
Diehl Defence сайтида келтирилишича, Тройсдорфда Dynitec компаниясининг бўлинмаси жойлашган. Компания вакилининг маълум қилишича, корхонада ёнғин натижасида кимёвий реакция юз берган ва ишлаб чиқариш цехига зарар етган, шаҳар аҳолисига ҳеч нарса хавф туғдирмаяпти. Матбуот котибнинг қўшимча қилишича, Dynitec «ракеталардаги портловчи моддаларни ёқадиган бармоқ учидек келувчи кичик қисмларни» ишлаб чиқаради. Унинг сўзларига кўра, бу ерда ракеталарнинг ўзи ишлаб чиқарилмайди.
Полиция портлаш сабабларини ўрганиш билан шуғулланмоқда, аммо ҳозирча жиноят содир этилганини кўрсатувчи ҳеч нарса йўқ. Полиция тахминича, портлаш ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида келиб чиққан.
WDR’га кўра, ўт ўчирувчилари портлаш жойида кенг кўламли операциясини якунлаган.
Diehl Defence — қурол-яроғ ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи немис мудофаа компанияси. Хусусан, компания Украинага етказиб берилаётган IRIS-T зенит-ракета мажмуаларини ҳам ишлаб чиқаради.
Берлиндаги Diehl металлургия заводида 2024 йил май ойида ҳам ёнғин содир бўлганди, ўшанда ҳукумат корхонада сақланган кимёвий моддалар сабаб ҳавонинг ифлосланиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Германия ҳукумати ёнғин Россия қўпорувчилиги оқибатида юз берган деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
20:56 / 11.05.2025
“Бунинг охири борми?” – кофрунликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан хавотирда
21:01 / 01.05.2025
Германия шимолидаги портда портлаш содир бўлди
15:26 / 25.04.2025