Қозоғистон Тожикистондан электрни Ўзбекистон орқали импорт қилишни режалаштирмоқда
Қозоғистон Роғун ГЭСдан электр энергиясини Ўзбекистон орқали импорт қилмоқчи. Тожикистон ГЭС қурилишини якунлашга ташқи молиялаштириш олиш учун энергия етказиб бериш бўйича шартномалар тузиши керак.
Қозоғистон Ўзбекистон энергетика инфратузилмаси орқали Тожикистондан электр энергияси импорт қилишни режалаштирмоқда.
Қозоғистон Энергетика вазирлиги хабарига кўра, 2023 йилда Қозоғистон ва Тожикистон 2023−2032 йилларда Роғун ГЭСдан электр энергияси етказиб беришни назарда тутувчи ўзаро англашув меморандумини имзолаган.
Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиев Тожикистон бош вазири ўринбосари Усмонали Усмонзода ва Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири ўринбосари Манучеҳр Сафарзода билан музокаралар ўтказди. Томонлар Қозоғистонга электр энергиясини экспорт қилишнинг эҳтимолий техник параметрлари ва тижорат шартларини кўриб чиқмоқда.
Электр энергиясини етказиб беришда техник имкониятларнинг мавжудлиги ва Ўзбекистон электр тармоқлари орқали келишилган транзит режимлари ҳисобга олинади.
Томонлар 2024 йил 15 октябргача Марказий Осиё давлатларининг манфаатдор ташкилотлари билан қўшни давлатлар энергетика тизимлари ўртасида режадан ташқари электр энергияси оқимларини тартибга солиш бўйича келишувлар тузиш имкониятларини ўрганишга келишиб олди.
Мавзуга оид
15:04
Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди
17:12 / 09.11.2024
Қозоғистонда қаттиқ қўнишни амалга оширган ҳарбий вертолёт ёниб кетди
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
20:38 / 06.11.2024