Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Украинадаги АЭС ишини тўхтатиб қўйишга уринди - Ермак
26 август куни Россия ҳужуми чоғида Украинанинг иккита атом электр станцияси тўртта энергетика блоки электр энергиясиз қолди. «Укрэнерго» бир қатор ҳудудларда электр таъминотида фавқулодда узилишлар киритди.
29 август, пайшанба куни Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак хабар беришича, Россия ҳужуми пайтидаги шикастланиш натижасида тўртта атом электр станцияси электр таъминотисиз қолди. Унинг сўзларига кўра, Россия «дунёга ядровий фалокат билан таҳдид қилмоқда».
Бир кун аввал Украина расмийлари Атом энергияси бўйича халқаро агентликка (АЭХА) 26 август куни Россия қўшинлари Украинага ракета ва учувчисиз учоқлар билан катта ҳужум уюштирганида, Украина атом электр станцияларининг бир нечта энергоблоклари электр тармоғидан узилганини маълум қилган эди. Уларга кўра, Ровен АЭСнинг биринчи, учинчи ва тўртинчи энергоблоклари электр тармоғидан узилган. Бундан ташқари, дастлаб Жанубий Украина атом электр станциясининг қуввати қисқартирилди, кейин Украина миллий энергетика тизимидаги тебранишлар туфайли ушбу станциянинг учинчи энергия блоки ўчирилди.
«Россия Федерацияси Украина электр энергиясининг кўп қисмини таъминловчи атом электр станциялари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ниятида Украинанинг энергетика инфратузилмасига атайлаб ҳужум қилишда давом этмоқда», деди Украинанинг АЭХАдаги миссияси.
Киев ва 11 вилоятда - фавқулодда электр узилишлари
«Укрэнерго» Россиянинг Украина энергетика тизимига ҳужумини 2022 йил февралидан бери энг йирик ҳужум деб атади. Ҳужумда бутун мамлакат бўйлаб кўплаб энергия объектлари нишонга олинди. Бош вазир Денис Шмихалнинг сўзларига кўра, ҳужум натижасида Украинанинг жами 15 вилояти жабрланган. Украина қуролли кучлари хабарига кўра, Россия 127 та ракета ва 109 та ҳужумкор дрондан фойдаланган. 29 августдан бошлаб «Укрэнерго» Киев ва Киев области, Черкасск, Чернихив, Житомир, Днипропетровск, Кировохрад, Запорижжя, Харкив, Суми, Полтава ва Донецк (қисман) вилоятларида электр таъминотида фавқулодда узилишлар жорий қилди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025