Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тарихдаги энг баланд бўйли паралимпиадачи Парижда ҳам олтин медални қўлга киритиш ниятида
Муртоза Меҳрзоднинг бўйи 2 метр 46 сантиметни ташкил этади — у Паралимпия ўйинларидаги энг баланд ва дунёда бўйининг баландлиги бўйича иккинчи ўринда турадиган инсондир.
Ҳозирга қадар иккита Паралимпия ўйинлари олдин медалини ҳисобига ёзиб қўйган эронлик спортчи ўз юртининг терма жамоаси таркибида Париж-2024 ўйинларида ҳам шоҳсупанинг юқори поғонасига чиқиш ниятида.
Муртоза Меҳрзоднинг бўйи 2 метр 46 сантиметни ташкил этади — у Паралимпия ўйинларидаги энг баланд ва дунёда бўйининг баландлиги бўйича иккинчи ўринда турадиган инсондир.
36 ёшли спортчи эркаклар ўртасида ўтирган ҳолда ўтказиладиган волейбол бўйича Эрон терма жамоасининг муҳим аъзоси ҳисобланади. У Рио ва Токио Олимпиадаларида жамоаси билан олдин медални қўлга киритган.
Меҳрзод Рио Олимпиадасидан олти ой олдин миллий терма жамоа таркибида волейбол ўйнашни бошлаган ва телевизион дастурлардан бири унга эътибор қаратган. Маълум бўлишича, Меҳрзодга ёшлигида акромегалия — ўсиш гаромларининг ортиб кетиши ташхиси қўйилган. Ўсмирлик вақтида у велосипедда аварияга учраб, тос суягини синдириб олган, шунингдек, ўнг оёғи ҳам ўсишдан тўхтаб қолган.

Париж ўйинлари бошланишидан олдин Меҳрзод ўтирган ҳолда ўйналадиган волейболнинг ўз ҳаётига таъсири ҳақида гапириб, спорт унинг «чекловларини имкониятларга айлантирганини» таъкидлади.
«Ўтирган ҳолда волейбол ўйнаш менга жуда қўл келди. Қачонлардир жуда ёмон дея ҳисоблаган жисмоний кучим бу ўйинда менга ёрдам берди ва ундан фойда олишни бошладим», — дейди спортчи.
Муртоза Меҳрзод Паралимпия ўйинларидаги иккита олтиндан ташқари, 2019, 2022 ва 2022 йилларда волейбол бўйича энг яхши ўйинчи сифатида ҳам тан олинган.
Меҳрзод Эроннинг волейбол бўйича муваффақиятида муҳим рол ўйнаган бўлсада, мамлакат узоқ йиллардан бери ушбу спорт турида тенгсиз ҳисобланади. 1988 йилдан бери ўтказилган тўққизта Паралимпия ўйинларида Эрон ўтирган ҳолда ўйналадиган волейбол бўйича 7 та олтин медал олган.
«Энг катта муаммоимиз Эрон халқи биздан чемпионлик кутаётгани, бу эса спортчилар ва мураббийларга улкан масъулият юклайди», — дейди Эрон терма жамоасининг бош мураббийи.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025