Жамият | 16:23 / 31.08.2024
4708
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқда инклюзив IT оромгоҳи ташкил этилди 

Республиканинг барча ҳудудларидан келган ёшлар 5 кун давомида веб-сайт яратиш, иловалар ишлаб чиқиш, тиббиётда 3D моделлаштириш тамойилларини ўрганди.

Фото: Zamin Foundation

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида республика инклюзив оромгоҳи ташкил этилиб, 5 кун давомида турли тадбирлар ўтказилди.

Таъкидланишича, Чорвоқнинг хушманзара соҳилида ўтказилган тадбирларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган 160 нафар қизиқувчан бола веб-сайтлар яратиш, иловалар ишлаб чиқиш, тиббиётда 3D моделлаштириш, қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун учувчисиз учиш аппаратларини лойиҳалашда аэродинамика тамойилларини чуқур ўрганган. 

3000 дан ортиқ ўқувчилар DotNet, Но Coding, Frontend, Python, Flutter, Web Design каби йўналишлар бўйича онлайн тарзда машғулотларда иштирок этган.

Оромгоҳнинг ёпилиш кунида “Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрди.

Ўзбекистон биринчи хоними ёшларга ўз қобилиятларини янада ривожлантиришни ва танлаган касбларида муваффақиятли мутахассис бўлишларини тилади.

Мавзуга оид