Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар Кореяга мавсумий виза бўйича ҳам ишга юборилади
Келгусида ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга E-8 визаси бўйича ҳам ишга юборилади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Корея Адлия вазирлигининг иммиграция департаменти раҳбари Ким Жонг До бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.
Мулоқотда Кореяда вақтинча ишлаш истагида бўлган юртдошларни ушбу давлатга нафақат E-9 (нопрофессионал), балки E-8 (мавсумий) ҳамда E-7 (профессионал) визалари асосида юбориш масалалари муҳокама қилинди.
Икки давлат ўртасидаги миграция жараёнларини қонуний ва хавфсиз амалга ошириш, ўзбекистонликларнинг Кореяда ноқонуний меҳнат фаолиятини олиб бориш ҳолатларига буткул барҳам бериш юзасидан келишиб олинди.
Мавзуга оид
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
19:28 / 26.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
09:39 / 25.05.2025