Иқтисодиёт | 12:30 / 01.09.2024
2694
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга тижорат мақсадида келганлар сони 51,4 минг нафарга ошган – Статистика агентлиги

2024 йилнинг сўнгги етти ойида жами 80,5 минг нафар чет эл фуқаролари савдо-сотиқ ишларини амалга ошириш мақсадида мамлакатимизга келган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 баробарга кўп.

Фото: Kun.uz

Cтатистика агентлигининг хабар қилишича, жорий йилнинг январ-июл ойларида жами 80,5 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга келган. Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 51,4 минг нафарга ёки 2,8 баробарга ошган.

Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  • Туркманистон – 48 186 нафар;
  • Тожикистон – 25 729 нафар;
  • Афғонистон – 1 866 нафар;
  • Хитой – 822 нафар;
  • Ҳиндистон – 648 нафар;
  • Туркия – 615 нафар;
  • Қирғиз Республикаси – 465 нафар;
  • Жанубий Корея – 400 нафар;
  • АҚШ – 261 нафар;
  • Россия – 215 нафар;
  • бошқа давлатлар – 1 309 нафар.
Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид