Жаҳон | 15:39 / 02.09.2024
13249
5 дақиқада ўқилади

Донбассда аҳоли эвакуация қилинмоқда, Курскда минглаб кишилар лагерларда яшамоқда. Уруш суратлари

Россия қўшини — Донецк областидаги муҳим транспорт тугуни Покровскдан 10 километр масофада турибди.

Россия қўшини Донбасс жанубида юришини давом эттирмоқда. Россиянинг Авдийивкадан Покровскка юриш қилган гуруҳи кутилмаганда катта кучлар билан жанубга — Селидово шаҳри йўналишида зарба берган. РФ қўшини Марйинка ва Красноҳоривка томондан Курахово ва Вуҳледар орасидан Курахово томон юришни фаоллаштирган. Россия қўшини яқинлашиб келаётган аҳоли яшаш манзиллари аҳолиси, баъзида отишмалар остида, баъзида мажбуран нисбатан хавфсиз ҳудудларга олиб ўтилмоқда. «Медуза» Россия қўшини юриши туфайли бошланган эвакуация ишлари қандай кечаётгани ҳақида фотожамланма тайёрлади.

Донецк области, Покровск райони Украинск шаҳри. Кенг кўламли урушга қадар шаҳарда 10 минг киши яшаган. Аҳоли атрофида жанглар бошланган Украинскни тарк этмоқда. 2024 йил 24 август
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украинск аҳолиси эвакуация қилинмоқда. 2024 йил 24 август
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украинск аҳолисига нисбатан хавфсиз жойларга кетишда Украина ФВДХ ходимлари ва полициячилар ёрдам бермоқда. 2024 йил 24 август
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украинск аҳолиси эвакуация қилиниши. 2024 йил 24 август
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Донецк области, Покровск райони, Селидово шаҳри. РФ қўшинлари босқинига қадар Селидовонинг ўзида 24 минг киши, шаҳар агломерациясида — қарийб 50 минг атрофида одам яшаган. Ҳозирда қутқарувчилар ва полициячилар қолган аҳолини олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда. 2024 йил 28 август
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Эвакуацияни имкон қадар тезроқ амалга ошириш керак — Россия қўшини шаҳар томон яқинлашиб келмоқда. 2024 йил 28 август
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Селидоволиклар эвакуацияга тайёрланмоқда. 2024 йил 28 август
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган селидоволик. 2024 йил 28 август
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Покровск, Донецк области. Бу шаҳар — Украина кўмир саноати маркази, минтақадаги энг йирик транспорт тугунларидан бири бўлиб, бу уни Россия қўшини учун муҳим нишонга айлантирган. 2024 йил 27 август
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Россиянинг кенг кўламли босқинига қадар Покровскда 60 минг атрофида одам яшаган (шаҳар агломерациясида — қарийб 380 минг киши). DW нашри ёзишича, 2024 йил августидаги маълумотларга кўра, Покровскда 40 мингга яқин аҳоли қолган бўлиши мумкин. 2024 йил 31 август
Vlada Liberova / Libkos / Getty Images
Покровск аҳолиси поездда Днипрога олиб кетилмоқда. 2024 йил 31 август
Vlada Liberova / Libkos / Getty Images
Август ойи охиридаги ҳолатга кўра, Россия армиясининг олдинги позициялари Покровскдан 10 километр масофада жойлашган. 2024 йил 30 август
Serhii Nuzhnenko / Radio Free Europe/Radio Liberty / Reuters / Scanpix / LETA

Украина қуролли кучлари юриши туфайли Курск областида 130 минг киши ўз уйларини тарк этган

Украина қуролли кучларининг Курск областидаги юриши туфайли ҳудуддаги ўн минглаб кишилар ўз яшаш жойларини тарк этишга мажбур бўлган. Уларнинг бир қисми Курск областининг чегарадан олисдаги ҳудудларида ҳамда Россиянинг бошқа ўнлаб регионларида ташкил этилган вақтинча яшаш пунктларига жойлаштирилган. «Медуза» Курск областидаги шундай пунктлардан бирида олинган фотосуратларни эълон қилди.

22 август куни Курск области губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов Украина қуролли кучлари амалиёти бошланганидан буён чегара ҳудудлардан 133 минг киши олиб чиқилганини маълум қилди. Боришга жойи бўлмаган одамлар учун Россиянинг 30 регионида 198 та вақтинча яшаш пунктлари очилган, деб хабар қилди 1 сентябр куни ТАСС агентлигига ФВВ матбуот хизмати. Бундай марказларда 11,5 мингдан ортиқ киши, жумладан 3,5 минг нафар бола яшамоқда.

Эвакуация қилинганларнинг кўпчилик қисми Курск областида қолган — регионда 57 та вақтинча яшаш пунктлари очилган, бу марказларда етти минг киши яшамоқда. Россия ФВВ ходимлари «эвакуация қилинганларнинг бўш вақтини фойдали юмушлар билан банд қилмоқда», дейилади идора телеграм-каналида: хавфсизлик бўйича машғулотлар ўтказилмоқда ва одамларга оловни ўчириш ускунасидан фойдаланиш ўргатилмоқда. Курскдаги марказларда август ойи охирида гриппга қарши эмлаш ҳам бошланди, деб хабар қилган Роспотребнадзор: у ерда яшовчиларнинг учдан бир қисми эмлаб бўлинган.

Курск областида вақтинча яшаш марказидаги қўриқчилар, 2024 йил 29 август
Татяна Макеева / AFP / Scanpix / LETA
Татяна Макеева / AFP / Scanpix / LETA
Татяна Макеева / AFP / Scanpix / LETA
Татяна Макеева / AFP / Scanpix / LETA
Татяна Макеева / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид