Жаҳон | 14:42 / 02.09.2024
1150
2 дақиқада ўқилади

Исроил Ғазода эмлаш ишлари учун ўт очиш тўлиқ тўхтатилишини рад этди

Бир неча соат ичида эмлаш учун чекланган зоналар яратиш режалаштирилган.

Фото: Anadolu Agency

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу офиси Ғазо секторида полиомионелитдан аҳолини эмлаш учун тўлиқ оташкесим жорий этилиши ҳақидаги хабарларни рад этди.

«Ғазода полиомиелитга қарши эмлаш учун тўлиқ сулҳ ҳақидаги хабарлар ҳақиқат эмас. Исроил эмланадиган гуруҳлар ўтадиган гуманитар коридорни тақдим этади», - деб ёзган бош вазири Бинямин Нетаняҳу офисининг маслаҳатчиси Дмитрий Ганделман Телеграмда.

Эмлаш ишларини ташкил этиш учун бир неча соат давомида хавфсиз бўладиган чекланган зоналар ҳам яратилади, дея таъкидлади у.

Исроил Ғазо секторида полиомиелит авж олиши, шу жумладан бутун минтақада эпидемиялар тарқалиши олдини олишга катта аҳамият бериши қайд этилди.

29 август куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар беришича, Ғазода эмлаш кампанияси 9 кун - эксклавнинг марказий, шимолий ва жанубий қисмларида уч кундан бўлиб ўтади. Бу кунига соат 06.00 дан соат 15.00 гача давом этадиган «гуманитар сулҳлар» билан бирга кечади, дея таъкидлаб ўтди ташкилот.

Мавзуга оид