Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро ва Навоийда Татаристон билан қўшма саноат майдонлари ташкил этилади
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консули Нодиржон Қосимов Татаристон Республикаси раиси Рустам Миннихонов томонидан қабул қилинди.
Учрашув давомида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, шу жумладан талабалар алмашинуви ва кадрлар тайёрлаш, шунингдек, Чирчиқ ва Жиззахда амалга оширилган лойиҳалар ҳамда Бухоро ва Навоий вилоятларида қўшма саноат майдонларини ташкил этиш ва бошқалар масалалар юзасидан фикр алмашилди.
46 ёшли Нодиржон Қосимов Қозонга бош консул этиб тайинланишидан олдин Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси раҳбари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келган.
Нодиржон Қосимов 2018-2023 йилларда бош консулхонани бошқарган ва Эрондаги элчи этиб тайинланган Фариддин Насриев ўрнига тайинланди.
Мавзуга оид
20:56 / 20.04.2025
Татаристонда оғир касалликка чалинган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди
19:09 / 26.12.2024
5 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган ферма эгасига нисбатан жиноий иш очилди
13:18 / 24.12.2024
Россиядаги ёнғинда Ўзбекистоннинг 5 нафар фуқароси ҳалок бўлди
12:55 / 21.12.2024