Google ишлаб чиқувчилар учун Android 15 тизимини чиқарди
Тизим фойдаланувчилар учун бир қанча қулайликларни тақдим қилади.

Фото: Android Faithful
Американинг Google корпорацияси дастурчилар учун Android 15 расмий версиясини чиқарди. Android 15 базавий кодини Pixel смартфони фойдаланувчилари учун мўлжалланган Android Open Source Project (AOSP) лойиҳасидан топиш мумкин.
Circle to Search функцияси энди Shazam каби мусиқаларни таниб олиш имконини беради - жамоат жойларидаги видео ва треклардан номи ва ижрочини билиб олиш мумкин.
Theft Detection Lock функцияси смартфон ўғирланганини автоматик равишда дарҳол аниқлайди ва қурилмани бир зумда блоклайди. Энди маълум иловаларга киришни чеклаш, шунингдек, катта экранли қурилмалар учун оптималлаштирилган мултитаскинг имконияти мавжуд.
Аввалроқ Google исталган қулай вақтда эски смартфондан маълумотларни Pixel 9 смартфонига ўтказиш имкониятини қўшган эди. Шунингдек, у Gmail электрон почтаси учун Gemini сунъий интеллект функцияларини тақдим этди.
Янги тизим фойдаланувчиларга мултимедиа ва камерани мукаммал даражада ишлатишга ёрдам бериши таъкидланмоқда.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Мавзуга оид

18:15 / 02.04.2025
Google болаларга уй вазифаларида ёрдам берадиган сунъий интеллектини тақдим этади

22:44 / 31.03.2025
Google’нинг Gemini сунъий интеллект сервиси барча фойдаланувчилар учун бепул бўлди

08:40 / 24.03.2025
Google учун ҳар бир фойдаланувчининг «бармоқ изи» қандай экани айтилди

00:00 / 24.03.2025