Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик спортчи Томашова Лондон Олимпиадаси медалидан маҳрум этилди
Россиялик Татяна Томашова антидопинг қоидаларини бузгани учун ўн йилга дисквалификация қилинди.
Россиялик спортчи Татяна Томашова антидопинг қоидаларини бузгани учун ўн йилга дисквалификация қилинди ва 2012 йилда Лондонда бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларининг кумуш медалидан маҳрум этилди. Тегишли қарор 3 сентябр, сешанба куни Швейцариянинг Лозанна шаҳридаги Спорт арбитраж суди (CAS) томонидан қабул қилинди.
Суд Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциациясининг (World Athletics, WA) 49 ёшли спортчига қарши арбитраж ишини кўриб чиқаётган эди.
Намуналарда анаболик стероидлар топилган
2012 йил 21 июн ва 17 июлдаги мусобақадан ташқари олинган намуналарда спортчида анаболик стероидлар борлиги аниқланди, дея хабар беради CAS.
2008 йилда Томашова допинг намуналарини ўзгартирганликда гумон қилиниб, икки йил-у тўққиз ойга мусобақалардан четлаштирилди. Шу муносабат билан, CAS энди шундай узоқ муддат дисквалификацияни жорий этди.
2012 йил 21 июндан 2015 йил 3 январгача бўлган барча натижалар бекор қилинди
Спортчининг 2012 йил 21 июндан 2015 йил 3 январгача бўлган даврдаги барча натижалари бекор қилинди.
Томашова дастлаб Лондонда 1500 метрга югуришда тўртинчи ўринни эгаллаган эди, бироқ туркиялик спортчилар допинг учун медалларидан маҳрум этилгач, у учинчи ўринга кўтарилди.
Энди кумуш Абеба Арегавига (Эфиопия), бронза Шеннон Роуберига (АҚШ) насиб этди, деб хабар берди SID агентлиги.
Томашова 2004 йилда Афинада бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларининг кумуш медали совриндори, 2003 ва 2005 йилларда икки карра жаҳон чемпиони бўлган.
Мавзуга оид
00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
10:17 / 10.05.2025
Лондон ва Скандинавия Украинада ўт очишни тўхтатишга чақирди
20:05 / 04.05.2025
БМТ судяси қуллик меҳнатига мажбурлагани учун 6 йилга қамалди
21:50 / 23.04.2025