Жамият | 09:25 / 05.09.2024
3639
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 йўлида 4 сентябр куни соат тахминан 17:00 ларда ЙТҲ содир бўлди. 

Фото: ЙҲХБ

Йўлнинг довон қисмида ҳаракатланиб келаётган “Газ-52” юк автомашинаси ҳайдовчиси нишабликда бошқарувни йўқотган. Оқибатда ушбу юк автомашинаси ўзидан олдинда бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Captiva’нинг орқа чап ён томонидан ва Nexia-3’нинг орқа томонидан урган. Тўқнашув оқибатида Nexia-3 ўзидан олдинда бўлган Spark автомашинасининг орқа қисмига урилган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Nexia-3 автомашинаси йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш ва расмийлаштириш вақтида автомобил йўлида тирбандлик юзага келган.

Мавзуга оид