Ўзбекистон | 13:54 / 05.09.2024
2094
1 дақиқада ўқилади

«Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг фаолияти тубдан ўзгартирилади

Ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган товарларни аниқлаш, улар бўйича лойиҳа қилиб, тадбиркорларга бериш, соҳадаги стандартларни халқаро талабларга мослаб, тадбиркорларга жорий қилиш ва сертификат олишда кўмаклашиш уюшманинг асосий вазифалари бўлиши зарур.

Фото: uzeltech.uz

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида электротехника соҳасида ишлаб чиқариш, экспорт ва инвестицияларни кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.

Йиғилишда тармоқ раҳбарлари ва ҳокимларга йирик корхоналар билан чекланмасдан, соҳадаги барча тадбиркор билан ишлашни ўрганиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Шу боис “Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг фаолиятини тубдан ўзгартириш лозимлиги таъкидланди.

Хусусан, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган товарларни аниқлаш, улар бўйича лойиҳа қилиб, тадбиркорларга бериш; соҳадаги стандартларни халқаро талабларга мослаб, тадбиркорларга жорий қилиш ва сертификат олишда кўмаклашиш уюшманинг асосий вазифалари бўлиши зарур.

Шунингдек, инженер-технолог ва ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш бўйича олийгоҳ ва техникумларга буюртма бериш, уларнинг дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш; маҳаллий корхоналардаги истиқболли мутахассисларни хорижий илғор компанияларга стажировкага жўнатиш уюшма фаолиятининг асосий йўналишлари бўлиши лозим.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид