Жамият | 07:47 / 05.09.2024
8606
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида Jetour Ғазалкент сув тақсимлаш иншоотига тушиб кетди

Jetour Оқтош кўпригидан ўтаётиб Ғазалкент сув тақсимлаш иншоотига тушиб кетди. ФВВ қутқарувчилари махсус техника ёрдамида автомобилни сувдан олиб чиқди. Ҳайдовчи жароҳатланмаган.

Фото: Видеодан кадр

4 сентябр куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида кўприкдан ўтаётган машина сув тақсимлаш иншоотига тушиб кетди.

Соат 16:00 да Ғазалкент-Чирчиқ йўлида ҳаракатланиб кетаётган Jetour автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Оқибатда Оқтош кўпригидан Ғазалкент сув тақсимлаш иншоотига тушиб кетган.

Манзилга етиб борган ФВВ қутқарувчилари махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобилни сувдан олиб чиққан. Автомобилда йўловчилар бўлмаган, ҳайдовчи жароҳат олмаган.

Мавзуга оид