Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ IT-компанияларини Россиядаги интернет цензурани четлаб ўтишга ёрдам беришга чақирди
Сўнгги бир неча йил ичида VPN хизматларга, асосан, Россия ва Эрондаги фойдаланувчилар томонидан талаб кескин ошгани таъкидланмоқда.
Оқ уй Американинг етакчи технология компанияларига Россия, Эрон ва бошқа мамлакатларда АҚШ ҳомийлик қиладиган VPN хизматларидан фойдаланишни қўллаб-қувватлашни сўраб мурожаат йўллади. Бу ҳақда Open Technology Fund (OTF) компанияси президенти Лора Каннингемга таяниб Reuters хабар берди.
«Сўнгги бир неча йил ичида биз VPN хизматларга, асосан, Россия ва Эрондаги фойдаланувчилар томонидан талаб кескин ошганини кўрдик. Ўн йил давомида биз ойлик 9 миллионга яқин VPN фойдаланувчиларини доимий равишда қўллаб-қувватладик, ҳозир эса бу рақам тўрт баробар ошди», деди Каннингем.
Унинг таъкидлашича, ҳар ой 46 миллионга яқин одам АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган VPN хизматларидан фойдаланади. Шу билан бирга, бюджетнинг муҳим қисми хусусий сектор серверларида Интернет-трафикни жойлаштириш билан боғлиқ харажатларга сарфланади.
Қайд қилинишича, Россиянинг 2022 йилда Украинага бостириб киришидан сўнг, АҚШ расмийлари аллақачон OTF томонидан қўллаб-қувватланадиган VPN хизматлари учун сарфланадиган маблағни оширди, бироқ ташкилот талаб ортиб бораётганлиги сабабли ҳали ҳам муаммоларга дуч келмоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025