Байденнинг ўғли солиқ жиноятлари бўйича айбига иқрор бўлди. У 17 йилга қамалиши мумкин
Бундан ташқари, кичик Байденга 2018 йилда Colt Cobra револверини харид қилишда ёлғон ишлатгани учун 25 йилгача қамоқ жазоси таҳдид қилмоқда. Айни вақтда у суд эшитуви якунлангунга қадар гаров эвазига озодликда қолади.
АҚШ президенти Жо Байденнинг ўғли Хантер Лос-Анжелес судида тўққизта федерал айблов бўйича айбига иқрор бўлди. The New York Times’нинг ёзишича, у 17 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Кичик Байденнинг айтишича, у ноқонуний равишда қурол сотиб олгани бўйича судланганидан кейин оиласини яна «азоб ва таҳқирлашни» истамагани учун шундай қарорга келган.
«Оиламга қандай азоб келтирганимни ҳис этмаган ҳолда Делевердаги суд қаршисида турдим ва улар яна бир бор буни бошидан ўтказишларига мажбур қилмайман. Менда фақат битта йўл қолди», — дейди Хантер Байден.
Аввалроқ Хантер Байден ва унинг ҳимояси Алфорд прецедентига асосланган келишувни таклиф қилганди — унда судланувчи айблов учун етарли далиллар борлигини тан олади, лекин айбловлар бўйича айбини тан олмайди. Прокуратура бундай битимни рад этган эди. Натижада Байденнинг адвокатлари у барча айбловлар бўйича айбини тан олишга тайёрлигини маълум қилди.
Америка қонунчилигига кўра, Хантер Байден 17 йилгача озодликдан маҳрум этилиши ёки 1,3 миллион доллар миқдорида жаримага тортилиши мумкин. Бундан ташқари, кичик Байденга 2018 йилда Colt Cobra револверини харид қилишда ёлғон ишлатгани учун 25 йилгача қамоқ жазоси таҳдид қилмоқда. Айни вақтида у суд эшитуви якунлангунга қадар гаров эвазига озодликда қолади.
Нашрнинг қайд этишича, Хантер Байден ва унинг ҳимояси АҚШ президентининг афвидан умид қилмаяпти. Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пернинг журналистларга маълум қилишича, Жо Байден ўғлини афв этишни режалаштирмаган.
Кичик Байденнинг ҳимояси судда ўз мижози барча солиқ қарздорликларни тўлаганини таъкидлади. Иш материалларига кўра, Хантер Байден «Бурисма» украин газ компанияси ва Хитойдаги хусусий инвестиция фонди бошқарув аъзоси бўлган ҳолда 2016 йилдан 2019 йилга қадар етти миллион доллар ишлаб топган. Ушбу битимлар доирасида у солиқ тўламаган, қўлга киритган маблағларини гиёванд моддалар ва ҳашаматли буюмлар харидига сарфлаган.
Мавзуга оид
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга ишонтирмоқчи
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
08:31 / 08.11.2024
Байден ҳокимиятни тинч йўл билан Трампга топширишга ваъда берди
01:11 / 07.11.2024