Ўзбекистон ва Британия футбол соҳасида ўзаро алоқаларни ўрнатиш имконини муҳокама қилмоқда
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Англиянинг Aston Villa футбол клубининг бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича президенти Крис Хек билан учрашув ўтказди.
Крис Хек Aston Villa футбол клуби Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш бўйича яқин ҳамкорликдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Учрашув якунида Aston Villa футбол клуби билан биргаликда келгусида қўшма спорт тадбирларни ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
1874 йилда Британиянинг Бирмингем шаҳрида ташкил этилган Aston Villa жаҳон футболининг тарихий ва нуфузли клубларидан бири сифатида эътироф этилади. Aston Villa Футбол лигаси асосчиларидан бири бўлган. Клуб 7 марта Англия чемпионлигини (ўша вақтдаги Биринчи дивизион), 7 марта Англия кубогини (FA Cup) ва 5 марта Англия Лига Кубогини қўлга киритган. Клуб ўз уй учрашувларини 42 мингдан ортиқ томошабинни ўз бағрига сиғдирадиган "Вилла Парк" стадионида ўтказади.
Мавзуга оид
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
09:05 / 07.11.2024
Қашқадарё вилояти ҳокимига Британиядан маслаҳатчи тайинланди
17:36 / 04.11.2024