Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша қишлоқларидаги уйларнинг биридан радиоактив моддалар топилди
Ушбу моддалар уйдаги кичик пластик идишлар ва банкаларда сақланган. Расмийларга кўра, яқин атрофдаги ҳудудларни эвакуация қилиш талаб этилмайди.
Полша ҳукумати мамлакат ғарбидаги уйдан топилган 50 та контейнер ичидаги потенциал радиоактив моддалар бўйича тергов олиб бормоқда. Расмийларга кўра, яқин атрофдаги ҳудудларни эвакуация қилиш талаб этилмайди.
Кимёвий хатарларга қарши кураш бўлинмасининг ўт ўчирувчилари 6 сентябр куни тонгда Германия билан чегарадан тахминан 100 километр узоқликдаги Седлец қишлоғида жойлашган уйдан топилган моддаларни текшириш учун чақирилган.
«Тергов давом этмоқда. Бу хусусий мулкда, гаражли турар-жой биносида содир бўлди. Бизда 50 хил потенциал нурланиш манбалари ҳақида маълумот бор», — дейди ўт ўчирувчилар вакили Мартин Халаш.
Унинг қўшимча қилишича, гап радий ҳақида кетаётган бўлиши мумкин. «Ҳозирда бу фақат радийми ёки бошқа моддалар ҳам бор-йўқлиги аниқланмоқда», — дейди Халаш.
Маҳаллий полиция вакили Войцех Адамчикнинг айтишича, ушбу моддалар уйдаги кичик пластик идишлар ва банкаларда сақланган. Уларда «инсон ҳаёти ва соғлиғига зарар етказмайдиган миқдорда» радиоактивлик аломатлари аниқланган.
«Биз бу моддалар нима эканини ва уларга қонуний эгалик қилишга рухсат бор-йўқлигини аниқлашимиз керак», — дейди полициячи.
Мавзуга оид
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
21:54 / 15.05.2025
Полша 10 мингта Warmate камикадзе дронларини сотиб олади
11:04 / 10.05.2025
Франция ва Полша икки давлат ўртасида дўстлик шартномасини имзолади
20:44 / 02.05.2025