Жаҳон | 21:04 / 07.09.2024
14124
1 дақиқада ўқилади

Хитой қаторасига олтинчи марта Паралимпия ўйинларида ғалаба қозонди

Мамлакат спортчилари Париж-2024 паралимпия турнирида 200 дан ортиқ медални қўлга киритди.

Фото: Reuters

Хитой миллий жамоаси Париж-2024 Паралимпия ўйинларида муддатидан аввал ғалаба қозонди.

Терма жамоа спортчилари 201 та медал, жумладан, 90 та олтин, 66 та кумуш ва 45 та бронза медалини қўлга киритди. Иккинчи ўринни 110 та медал – 45 та олтин, 38 та кумуш ва 27 та бронзага эга Британия терма жамоаси эгаллаб турибди. Мусобақа 8 сентябр куни якунланса-да, британияликлар Хитойга етиб олиш имкониятига эга эмас.

Хитой терма жамоаси 2004, 2008, 2012, 2016 ва 2021 йилларда ҳам Паралимпия ўйинларида ғолиб чиққан. Аввалги ўйинларда хитойлик спортчилар 96 та олтин, 60 та кумуш ва 51 та бронза медалини қўлга киритган эди.

Мавзуга оид