Ўзбекистон | 10:33 / 08.09.2024
11420
2 дақиқада ўқилади

Диаметри 40,5 метр, баландлиги 22 метр: Гиннесснинг рекордлар китобига кирган ўтовдан репортаж

Нукус шаҳридаги “Оққуш” меъморчилик комплексида жойлашган ўтов дунёдаги энг каттаси дея баҳоланиб, Гиннесс рекордлар китобига киритилди. 22 август куни комиссия аъзолари расмий сертификатни топширди. Kun.uz қорақалпоқ миллий қора уйининг қандай қилиб бу натижага эришгани хусусида материал тайёрлади.

Бундан 5 ойча аввал “Оққуш” меъморчилик комплексининг бу қисми қуруқ ердан иборат бўлган. Ишларга бош-қош бўлганларнинг айтишича, охирги 4 ойда иш кун-у тун давом этди. Ўтов қуриш бошланишидан аввал уни Гиннесснинг рекордлар китобига киритиш таклифи билдирилган, сўнгра расмий ариза жўнатилган. Маълум бўлишича, комиссия ўтов қурилишидан тортиб, битгунига қадар ҳар бир ишдан бохабар бўлиб турган.

Ўтовнинг дизайнига тўхталсак, деярли ҳамма жойида қорақалпоқ миллий нақшлари бор. Лойиҳа устида нукуслик ёш архитектор-дизайнерлар ишлаган. Ўтовнинг диаметри 40.5 метр, баландлиги эса 22 метр. Уни қуришда инженер-архитекторлар Тошкентдан чақирилган. Чунки бундай катталикдаги ўтовни устунларсиз қуриш имконсиздек туюлган, сўнгра муҳандислик томонлама аниқ ечимлар берилгач, рекордлар китоби комиссияси ҳам буни қабул қилган.

Нукусдаги «Савицкий» музейи Этнография бўлими бошлиғи Айгул Пирназаровага кўра, ўтовнинг рекорд ўрнатиши бу - қорақалпоқлар миллийлигини дунёга танитиш билан тенг. Унинг қўшимча қилишича, ушбу нақшлар қорақалпоқ миллий каштаси ва матоларидан олинган.

 

Мавзуга оид