Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия ядровий ҳалокат юз берган Фукусимада етиштирилган шафтолилар савдосини бошлади
Фукусимада етиштирилган шафтолилар илк бор Европа дўконларида сотувга чиқмоқда — Harrods ритейлери уч донадан иборат мева қутисини 104 долларга баҳолаган.
Британияда ҳашаматли буюмлар савдоси билан шуғулланувчи Harrods ритейлери 2011 йилда ядровий ҳалокат содир бўлган Япониянинг Фукусима префектурасида етиштирилган шафтолиларни сотишни бошлади, деб хабар беради BBC.
Қайд этилишича, Фукусимада етиштирилган шафтолилар илк бор Европа дўконларида сотувга чиққан — Harrods уч донадан иборат мева қутисини 104 доллардан сотмоқда.
«Фукусима-1» АЭС реакторларида кучли цунамидан кейин авария юз берган ва радиация тарқалиб кетган эди. 2011 йилдан бери Японияда шафтоли ишлаб чиқариш бўйича иккинчи ўринда турувчи Фукусима префектураси фермерлари зарарланиш хавфи сабаб ўз маҳсулотларини сотишда қийинчиликларга учрамоқда.
Harrods дўконларида сотилаётган шафтолилар Tokyo Electric Power Company (Tepco) электр станцияси операторини минтақанинг халқаро миқёсдаги обрўсини тиклаш бўйича саъй-ҳаракатининг бир қисми ҳисобланади. Бу Буюк Британия Фукусимадан озиқ-овқат маҳсулотлари импортига қўйилган тақиқ ечилганидан икки йил ўтиб амалга оширилмоқда.
Маълумотларга кўра, Harrods октябрдан бошлаб Фукусимада етиштирилган «Шайн Мускат» навли узум савдосини ҳам бошлайди. Tepco бундай кампанияларини АҚШ ва Таиландда ҳам йўлга қўйган. Мазкур префектурадан экспорт қилинаётган барча қишлоқ хўжалиги ва балиқ маҳсулотлари энди радиация тестидан ўтиши керак.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025