Латвия Беларус билан чегара назоратининг кучайтирилган режимини узайтирди
Рига ҳукумати муҳожирларнинг Беларусдан Европа Иттифоқига ноқонуний киришга уринишлари давом этаётганидан хавотирда. Латвия-Беларус чегарасида кучайтирилган режим йил охиригача узайтирилди.
Латвия хавфсизлик нуқтайи назаридан Беларус билан чегарада кучайтирилган назорат режимини жорий йил охиригача узайтирмоқда. Кўп сонли муҳожирлар Беларусь-Латвия чегараси орқали Европа Иттифоқига ноқонуний киришга уринишда давом этмоқда, дея хабар берди 10 сентябр, сешанба куни Рига ҳукумати.
Хабарда қайд этилишича, қарор қабул қилинаётганда Минск томонидан қўллаб-қувватланган Россиянинг Украинага қарши уруши билан боғлиқ хавфлар ҳам ҳисобга олинган.
Аввалига Беларус билан чегарада кучайтирилган режим сентябр охиригача давом этиши тахмин қилинган эди. Хавфсизлик кучлари Латвиянинг олти шарқий минтақасида кенгайтирилган ваколатларини сақлаб қолади.
Мигрантларни ташкилий равишда ўтказиш
Латвия ва Беларус ўртасидаги чегара узунлиги - 172 км. Латвия ҳам Полша ва Литва каби Беларус раҳбари Александр Лукашенкони муҳожирларни Латвия чегарасига ўтказишни осонлаштириш учун бу жараённи уюштирганликда айблайди. Рига Беларус ҳукумати бундан сиёсий босим воситаси сифатида фойдаланаётганини айтмоқда.
Латвия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилда Латвия хавфсизлик кучлари 4210 нафар муҳожир чегарани ноқонуний кесиб ўтишининг олдини олган.
Мавзуга оид
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
19:19 / 23.10.2024
Беларусда президентлик сайлови санаси белгиланди
11:10 / 09.10.2024
Беларусда мухолифатчиларга қарши янги йирик иш очилди
00:33 / 09.10.2024