Ўзбекистон | 07:40 / 12.09.2024
7753
1 дақиқада ўқилади

Козим Тўлаганов Қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши раиси этиб тайинланди

Қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекцияси собиқ раҳбари Архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши раиси сифатида иш бошлади.

Козим Тўлаганов

Нодавлат нотижорат ташкилот шаклидаги Архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши раиси тайинланди.

Ушбу лавозимда аввалроқ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари бўлган Козим Тўлаганов иш бошлади.

Козим Тўлаганов 2017 йилдан буён қурилиш соҳасидаги муҳим лавозимларда ишлаб келаётганди. У Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари, Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Маълумот учун, Козим Тўлаганов 1949 йилда туғилган. 1997-2001 йилларда Тошкент шаҳри ҳокими, кейинроқ бош вазир ўринбосари ва Тошкент вилояти ҳокими (2005 йилгача) сифатида ишлаган.

Мавзуга оид