Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Полша ҳамкорлик ҳафталиги ўтказилади
19-26 сентябр кунлари "Ўзбекистон ва Полша ҳамкорлик ҳафталиги" ўтказилади.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, ҳафталик тадбирларида қатнашиш учун Полша Маданият ва миллий мерос вазирлиги давлат котиби Божена Желазовска, Белосток шаҳри мэри Тадеуш Трусколаски бошчилигидаги делегация ташриф билан бўлади.
Ўзбекистон ва Полша ҳамкорлик ҳафталиги икки томонлама сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилмоқда.
Ҳафталик давомида Тошкентда Ўзбекистон-Полша аёллари форуми, Хоразм вилоятида Ўзбекистон ва Полша қўшма бизнес-форуми, Тошкент ва Урганч шаҳарларида Анна Герман куйлари "Севги акс-садоси" номли концерт, Ўзбек-поляк тарихчилари комиссияси йиғилиши ҳамда бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
21:54 / 15.05.2025
Полша 10 мингта Warmate камикадзе дронларини сотиб олади
11:04 / 10.05.2025
Франция ва Полша икки давлат ўртасида дўстлик шартномасини имзолади
20:44 / 02.05.2025