Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистондаги элчихонаси (қароргоҳи Доҳада) муваққат ишлар бўйича вакили Карен Декер билан учрашди.
12 сентябр куни бўлиб ўтган учрашувда Абдулазиз Комиловдан ташқари Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев, Марказий Осиё халқаро институти директори Жавлон Ваҳобов ва АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жонатан Ҳеник ҳам қатнашган.
Тошкентдаги Марказий Осиё халқаро институтида бўлиб ўтган учрашувда Афғонистон масалалари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий барқарорлик ва тараққиётга кўмаклашиш стратегияларига эътибор қаратилган.
«Ушбу мулоқот давомида биз мазмунли ҳамкорликни ривожлантириш ва умумий муаммоларни ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатларимизни алоҳида таъкидлаб ўтдик», — деб ёзган Жавлон Ваҳобов Х ижтимоий тармоғида.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024