Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстония Rail Baltic лойиҳасини молиялаштиришга 200 млн евро йўналтиради
Ушбу маблағлардан ташқари 2030 йилда Эстония темирйўл лойиҳасига яна 400-500 миллион евро сармоя киритиши керак бўлади.
Эстония раҳбарияти иссиқхона газлари чиқарилиши бўйича квоталарини сотишдан тушган даромаддан 200 миллион еврони Rail Baltic халқаро темирйўл магистралини молиялаштиришга йўналтиради. Бу ҳақда ERR миллий телерадио портали хабар берди.
«200 миллион евро Rail Baltic’ни, 75 миллион евро эса Соодеваҳеда депо қуришга йўнатирилади», — дея мамлакат инфратузилмалар вазири Владимир Светнинг сўзларини келтиради нашр. Унинг айишича, бу Таллинга лойиҳа билан боғлиқ тендерларда ўз улушини молиялаштириш имконини беради ва Эстониядаги Rail Baltic қисмининг 2030 йилгача қуриб битказилиши эҳтимолини оширади.
Шу билан бирга Светнинг таъкидлашича, ушбу маблағлардан ташқари 2030 йилда Эстония темирйўл лойиҳасига яна 400-500 миллион евро сармоя киритиши керак. Бундай кўламдаги молиялаштириш кейинги ўн йилликда Таллиндан Прянуга поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш имконини беради.
Rail Baltic лойиҳаси Таллин, Рига, Каунас ўртасида Европа стандартларига жавоб берадиган темирйўл магистралини қуришни назарда тутади. Бу борадаги ишлар қиймати 7 миллиард еврога баҳоланган. Аввалига лойиҳани 2028 йилда якунлаш режалаштирилган. Еврокомиссия умумий харажатнинг 85 фоизгача бўлган қисмини молиялаштиришга тайёр эканини билдирган.
Мавзуга оид
21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин
13:17 / 19.05.2025
Эстония Россияни нефть танкерини қўлга олганликда айблади
15:19 / 16.05.2025
Эстония Россияни мамлакат ҳаво ҳудудини бузганликда айблади
17:12 / 29.04.2025