Жаҳон | 20:19 / 13.09.2024
3932
2 дақиқада ўқилади

КХДР ядровий қурол учун мўлжалланган уран бойитиладиган завод суратларини эълон қилди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Ядровий қуролланиш институтига ташриф буюриб, «ядро зарядларини ишлаб чиқариш ҳолати» билан танишди.

Фото: KCNA

Шимолий Корея Марказий телеграф агентлиги давлат агентлиги мамлакат етакчиси Ким Чен Ин Ядровий қуролланиш институтига ташриф буюриб, «ядро зарядларини ишлаб чиқариш ҳолати» билан танишганини маълум қилди.

Ҳисоботга кўра, шунингдек, у «уранни бойитиш бўйича базанинг бошқарув пунктини кўздан кечирган» ва ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш билан танишган.

Корея Марказий телеграф агентлиги Ким Чен Иннинг ташрифдаги суратлари билан ҳам бўлишди. Reuters агентлигининг ёзишича, КХДР илк бор ядровий бомбалар учун ёнилғи ишлаб чиқариладиган центрифугалар суратини эълон қилмоқда. «Суратларда Ким Чен Ин уранни бойитишга мўлжалланган қурилмалар — узун металл центрифугалар қатори оралаб сайр қилгани тасвирланган. Ҳисоботда ташриф қачон амалга оширилгани ва объект қаерга жойлашганига аниқлик киритилмаган», — деб ёзади Reuters.

CNN билан суҳбатлашган экспертлар Ким Чен Иннинг заводдаги суратлари «Шимолий Кореянинг ядровий давлат мақомига ишончи ортиб бораётганини» таъкидламоқда.

Суратларда тасвирланган центрифугалар аввалроқ КХДРда фойдаланилганларидан кичикроқ экани айтилмоқда. Жанубий Кореядаги ядровий муҳандислик бўйича эксперт Ли Сан Гюнинг тахминича, Шимолий Корея ўз центрифугаларини яратган бўлиши мумкин.

CNN’нинг қайд этишича, Корея Марказий телеграф агентлиги завод жойлашган ҳудудни эълон қилмагани боис суратларда халқаро кузатувчиларга маълум объект тасвирланганми ёки бу янги объектга тегишлими — номаълумлигича қолмоқда. Таъкидланишича, норасмий маълумотларга кўра, КХДРда уранни бойитиш бўйича бир нечта объект мавжуд.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти